Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким ўзини кофир, фосиқ ёки солиҳлардан бўлган қавмга ўхшатса, ўшалардан эканини хабар бердилар. Бир қавмга ўзини ўхшатиш – шуларга хос ақида, ибодат ёки одатни қилиш билан бўлади. Чунки зоҳирида уларга ўзини ўхшатиш ботинда ҳам ўзини ўхшатишга олиб боради. Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки ўзини бир қавмга ўхшатиш шуларга бўлган ҳурмати, муҳаббати, улуғлаши ва уларга бўлган ишончидан келиб чиққандир. Бу нарса эса, бандани уларга ибодатда ва ички оламида ҳам ўхшашликка ундайди. Аллоҳ бизни бу нарсадан сақласин.