Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг наздидаги мақомларини ва Иброҳим алайҳиссалом эришгани каби муҳаббатнинг энг улуғ даражасига етганларини хабар бермоқдалар. Шунинг учун Аллоҳдан бошқани халил тутинишни инкор қилдилар. Чунки у зотнинг қалблари Аллоҳнинг муҳаббати, улуғлаши ва маърифатига лиқ тўлган бўлиб, унга Аллоҳдан бошқасига бўлган муҳаббат сиғмас эди. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлардан бирортасини халил тутганларида, Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу билан халил тутинган бўлар эдилар. Сўнгра муҳаббатда яҳудий ва насронийларнинг қилмишлари каби рухсат берилган ҳаддан ошишдан қайтардилар. Улар пайғамбарлари ва солиҳ кишиларининг қабрларини Аллоҳни қўйиб, ибодат қилинадиган ширкий олиҳаларга айлантиришди ва уларнинг қабрларини масжид ва сайлгоҳ қилиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини уларнинг қилмишлари сингари иш қилишдан қайтардилар.