Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Қиёмат куни кофир одам қандай қилиб юзи ерга қадалган ҳолатида тўпланади?, дея савол берилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Уни дунёда икки оёғи билан юргизишга қодир бўлган Аллоҳ, Қиёмат куни юзи билан юргизишга қодир эмасми?, деб жавоб бердилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳар қандай ишга қодирдир.