Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло кимни бошқалар устидан бошчи қилиб қўйса ва шу инсон ўз масъулиятини намунали тарзда бажармаса, уларни алдаса, насиҳат қилмаса ва диний ҳамда дунёвий ҳақларини зое қилса юқорида зикр қилинган жазога сазовор бўлишини хабар бердилар. Бошчилик умумий ёки хос бўлиши мумкин. Умимий бошчилик амирлар мисолида, хос бошчилик эса кишининг уйидаги бошчилигида яққол намоён бўлади.