Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан: "Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам, жаннатга кираманми?!", - деб сўраган одамга: "Ҳа",- деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам: "Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бунга заррача нарсани қўшмайман!",- деди. Sahih/Authentic. - Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилинган беш вақт намозни ўқиб, унга биронта нафл намозни қўшимча қилмасада, рамазон ойи рўзасини тутиб, бошқа нафл рўзаларни тутмаса-да, (Аллоҳ ҳалол қилган) барча нарсани ҳалол, ҳаром қилган нарсани эса ҳаром дея эътиқод қилган кишининг жаннатга киришини баён қилмоқдалар.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Мусулмоннинг фарз ибодатларни қилишга интилиши ва ҳаром нарсаларни тарк қилишдан бўлган мақсади жаннатга киришдир.
  • Ҳалол ишларни қилишликнинг муҳимлиги ва уни ҳалол дея эътиқод қилишлик. Ҳаром ишларни қилмаслик ва ҳаром деб эътиқод қилишлик.
  • Фарз амалларни бажариш ва ҳаром нарсалардан воз кечиш - жаннатга кириш омилларидандир.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...