Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар». Sahih/Authentic. - Al-Bukhari
explain-icon

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга ўзида, дунёсида ёки аҳлида мусибат беришини хабар бердилар. Мусибат келгани учун мўмин Аллоҳга дуо қилиб илтижо қилади, унинг гуноҳлари кечирилади ва даражаси кўтарилади.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Мўмин киши балонинг ҳар хил турига йўлиқади.
  • Мусибат баъзида мўминнинг даражасини олий қилиб, хатосини ўчириш учун Аллоҳнинг бандасига бўлган севгисининг белгиси ҳам бўлиши мумкин.
  • Мусибат вақтида сабрга ундаш ва сабрсизликдан қайтариш.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...