Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?",- деб сўрадилар. Биз: Албатта, ҳаммамиз ёқтирамиз дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: " Сизлардан бирингизнинг намозида уч оят ўқиши, унга бўғозлик даврининг ярми ўтган семиз ва баҳайбат туялари бўлишидан кўра яхшироқдир»,- дедилар. Sahih/Authentic. - Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда уч оят ўқилиб олинган савоб одамнинг ўз хонадонида семиз ва ҳайбатли бўғоз туялари бўлишидан кўра яхшироқ эканини баён қилдилар.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Намозда Қуръон тиловат қилишликнинг фазилати.
  • Солиҳ амаллар, дунёнинг фоний матоҳларидан кўра яхшироқ ва абадийдир.
  • Бу фазилат учта оятни ўқишнинг ўзигагина чекланган эмас. Аксинча, қанча кўп оят ўқилса унинг савоби оятлар сонича бўлган семиз, баҳайбат бўғоз туялар сонидан кўра яхшироқдир.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...