Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда олди-сотди ишларида бағрикенг, сахий, жўмард бўлган кишига Аллоҳдан раҳмат тилаб дуо қилдилар. Шундай экан, нархда қаттиқ туриб олиш билан харидорга танглик қилинмайди, унга чиройли хулқ ила муомалада бўлади. Харидор ҳам сотиб олишда олийжаноб, сахий, жўмард бўлиб, буюмни пастга уриб, нархини тушириб юбормайди. Қарзларини талаб қилганда ҳам олийжаноб, сахий ва жўмард бўлади. Фақир ва муҳтожга қийин қилмайди, балки ундан мулойимлик ва юмшоқлик билан қарзини талаб қилади ва имконисизга муҳлат беради.