Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар». Sahih/Authentic. - Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳаром қилинган ғийбат нималигини баён қилмоқдалар. Ғийбат бир мусулмоннинг орқасидан ўзи эшитса, ёмон кўрадиган кўринишидаги ёки феъл-атворидаги сифатини гапиришдир. Масалан, ғилай, хиёнаткор, алдоқчи ва шунга ўхшаш ёмон сифатлар билан сифатлаш, агар у сифат унда бўлса ҳам ғийбат ҳисобланади. Агар унда у сифат бўлмаса, ғийбаттан хам баттари бўхтон, яъни кишида йўқ сифатни бор деб туҳмат қилган бўлади.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълим беришдаги чиройлик услублари. Масалан, бу хадисда, савол бериш тариқасида ўргатмоқдалар.
  • Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Аллоҳ ва Расули билувчироқдир», – дейишлари, уларнинг чиройлик одобига далолат қилади.
  • Билмаган нарсасидан сўралган одам: «Аллоҳ билувчироқдир», деб жавоб бериши.
  • Шариат халқнинг орасидаги биродарчилик ва бошқаларнинг хаққини ҳимоя қилиши.
  • Ғийбат қилиш ҳаром. Баъзи ўринлар бундан мустаснодир. Улардан: Мазлум ўзидан зулмни даф қилиши учун золимдан ҳаққини олиб берадиган инсонга айтиши ёки оила қуриш, шерикчилик, қўшничилик ва шунга ўхшаш нарсаларда маслаҳатлашиш.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...