Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар. Hasan Sahih /Sound-Authentic. - At-Tirmidhi
explain-icon

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жаннатга киритадиган энг катта сабабларни баёнлаб бердидар. Улар: Аллоҳдан тақво қилиш ва чиройли хулқ. Аллоҳдан тақво: Аллоҳнинг буюрганларини бажариб, қайтарганларидан қайтиш билан, банда ўзи ва Аллоҳнинг азоби ўртасида тўсиқ қилмоғидир. Чиройли хулқ: очиқ чеҳра бўлиб одамларга яхшилик қилиб, азият бермаслик билан бўлади. Энди дўзахга киргизувчи иккита энг катта сабаб бўлиб, улар: Тил ва фарж. Биринчиси: Ёлғон, ғийбат ва гап ташиш каби маъсиятларга ишлатиладиган тил. Иккинчиси: Зино, ливот ва бошқа маъсият ишларга ишатиладиган фарж.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Жаннатга киритадиган сабаблар баъзиси Аллоҳнинг хаққига тегишли, улардан: тақво. Баъзилари инсонларга тегишли, улардан: чиройли хулқ.
  • Тилнинг эгасига бўлган хатари ва у инсонларни дўзахга олиб кирадиган сабаблардандир.
  • Шаҳват ва фаҳш ишларнинг хатари ва улар инсонларни дўзахга олиб кирадиган энг кўп сабаблардандир.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...