Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда амаллар ниятларга қараб баҳоланишини хабар бердилар. Бу ҳукм барча ибодат ва муомалаларга тегишлидир. Ким бир амални қилсаю ва амалидан фақат дунёвий манфаатни кўзласа, унга шу нарса берилади ва савобдан маҳрум бўлади. Энди ким Аллоҳга яқинлашишни ният қилган бўлса унга кўп савоб ва ажрлар берилади. Гарчи у амал ейиш ичиш каби оддий амал бўлса ҳам савоб олаверади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўриниши бир хил амални мисол қилиб, унга ниятнинг қанчалик таъсири бор эканини хабар бердилар. Бир киши Аллоҳнинг розилиги учун ҳижрат қилди. Унинг ҳижрати, тўғри нийяти сабабли қабул бўлди. Ва яна бир киши-ки, ҳижрат қилди, ҳижратидан бойлик ёки мансаб ёки бир аёлни мақсад қилди. Бу ҳижрати билан фақат ана ўша дунёвий матосига эришади, лекин унга савоб-ажрдан бирор насиба йўқдир.