Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини, аҳли китоблар ўз китобларидан келтиришаётган ривоятлар билан алданиб қолишдан огоҳлантирдилар. Чунки яҳудийлар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида, Тавротни яҳудийча тил бўлган ибронийча ўқишар ва мусулмонларга арабча тафсир қилиб беришар эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғрилиги ёки ёлғонлиги ноаниқ бўлган ривоятлар ҳақида: "Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғонга ҳам чиқарманглар!", - дедилар. Чунки, Аллоҳ таоло, бизга, Қуръонда ва аҳли китобларнинг Китобларида нозил қилинган нарсаларга иймон келтиришга буюрди. Лекин, яна бир нарсани айтиб ўтиш керак-ки, ҳозирда уларнинг китобларидаги нарсалар тўғри ёки ёлғон эканини билмаганимиз учун, шариатимиз у нарсаларни баёнлаб бермагунича, уларнинг китобларидаги нарсалар тўғри ёки нотўғри дея олмаймиз. Аллоҳнинг китобини ўзгартиришликда уларга шерик бўлиб қолмаслик учун уларни тасдиқламаймиз. Ва ҳудди шу вақтда, Аллоҳ туширган нарсани инкор қилувчилардан бўлиб қолмаслик учун ёлғонга ҳам чиқармаймиз. Балки, тўхтаймиз ва сукут қиламиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейишимизга буюрдилар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз». [Бақара: 136]